Ўзбекистон

Ғалаба боғида “Хотира Нури” номли янги мажмуа очилди

У гулли дарахтлар, буталар ва ёрқин гулзорлар билан ўралган.

Ғалаба боғида “Хотира Нури” номли янги мажмуа очилди

“Хотира Нури” — бу тарихий мерос, табиат манзараси, санъат ва замонавий рақамли технологиялар уйғунлигини ифодаловчи ноёб лойиҳа ҳисобланади. Унинг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасида мутлақо янги шаклдаги ёдгорлик маконини яратишдир. Бу масканда қаҳрамонлар хотираси абадий яшайди.

 

Мамлакатимизда илк бор тарихий хотира нафақат монумент обида орқали, балки рақамли шаклда ҳам абадийлаштирилмоқда. Бу эса Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хақидаги маълумотларга кенг оммавий кириш имконини яратади.

 

“Хотира Нури” китоби — бу ёш ижодкорлар, Ўзбек тили ва адабиёти институти талабаларининг қаламига мансуб қаҳрамонлик ҳикоялари тўпламидир. Китоб авлодлар давомийлигини ифодалайди. Унда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан биттадан бўлиб, жами 14 нафар фахрийнинг таржимаи ҳоли ва архив фотосуратлари жамланган. Лойиҳа кейинги йил давомида барча тирик фахрийларни қамраб олиб, уларнинг ҳаётий йўлларини “хотира китоби”га киритиш, миллий қаҳрамонлик архиви яратишни режалаштирган.

 

“Хотира Нури” мажмуаси — бу Ғалаба боғи ҳудудида жойлашган ёдгорлик макони бўлиб, у гулли дарахтлар, буталар ва ёрқин гулзорлар билан ўралган. Бу жойда хотира, ҳурмат ва миннатдорчилик туйғулари акс этган ўзига хос муҳит яратилган. Мажмуанинг марказида жойлашган ёдгорлик очиқ саҳифадек ясалган китоб шаклида бўлиб, у абадий мерос ва ҳаётини Ватан учун фидо қилганлар хотирасини ифодалайди. Яшил ҳудуд уч томондан ёдгорлик томон олиб борувчи сайр йўлаклари билан безатилган. Монумент макети устида мамлакатимизнинг етакчи ҳайкалтарошлари ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси талабалари ишлади.

 

Рақамли платформа — бу фахрийлар ҳақидаги фото, видео ва аудио материаллардан иборат архив базасидир. У “хотира китоби”да келтирилган ҳикояларни бойитади. Замонавий технологиялар орқали илк бор Ўзбекистонда очиқ осмон остида рақамли музей яратилмоқда. Ҳар бир ташриф буюрувчи марказий монументга ўрнатилган интерактив ҚР-код орқали бу бой хотираларни тинглаши, кўриши ва ҳис қилиши мумкин бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ғалаба боғида “Хотира Нури” номли янги мажмуа очилди | Zamon.uz