Андижонда уй ичидан илон чиқди
У ФВБ ходимлари томонидан зарарсизлантирилган.

Кеча, 11 май куни Андижон вилояти ФВБга Асака тумани “Янгисор” МФЙ Янгисор кўчасида жойлашган уйлар бирининг ичига илон кириб олганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган ва илонни махсус идишга солиб, табиатга қўйиб юборишган.







