Самарқандда газ портлаши оқибатида 7 киши вафот этди
Кучли портлаш оқибатида уй вайронага айланган.

Самарқанд шаҳридаги "Боғисарой" маҳалласида жойлашган уйлардан бирида 8 майдан 9 майга ўтар кечаси содир бўлган газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди.
Портлаш натижасида уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушган ва 1, 2, 3-қаватлар ҳамда ертўла қисми жиддий зарар кўрган. Ёнғин юз бермаган, аммо кучли портлаш зарбаси вайроналарга сабаб бўлган.
Қутқарув экипажлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, вайроналарни тозалаш ишларини олиб борган. Дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилган бўлса, 9 май куни еттинчи жасад ҳам харобалар остидан чиқариб олинган.







