Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Кеча, 11 май куни соат 18:18 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Жасорат кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:25 да етиб бориб, ёнғин соат 18:41 да қуршаб олинган ва соат 18:49 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







