Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳодиса кеча, 12 май куни соат 15:10ларда Андижон шаҳар Ю.Отабеков, Мустақиллик ҳамда Бубуршоҳ кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 1985 йилда туғилган Х.Г. ўзининг бошқарувида бўлган Equinox русумли автомашинасида Ю.Отабеков кўчасидан келаётган Wolsvagen русумли тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қатнов қисмининг четида турган Damas автомашинасига бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







