Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади
Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаб директори Қ. Ж. икки нафар 10-синф ўқувчиларини гўёки тартибга чақириш важи билан калтаклаб, танасининг турли қисмларини муштлаб, оёқлари билан тепиб дўппослаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўқувчиларга етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди.







