Ўзбекистон

Навоийлик аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

У пенсияга чиқиш пайтида ушбу хатолик туфайли муаммога дуч келган.

Навоийлик аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

Қизилтепа туманида яшовчи Эркиной Тилавованинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига исми Эркин Тилавов ҳамда жинси эркак сифатида ёзилган. Аёл пенсияга чиқиш пайтида ушбу хатолик туфайли муаммога дуч келган.

 

“Пенсияга чиқиш учун ҳужжат тайёрлаб юргандим, архивдан Тилавов Эркин чиқди. “Метрика”нгиз чалкаш дейишди. Шу пайтгача ҳужжатларга ишим тушмаганди”, деган Эркиной Тилавова.

 

Қизилтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Маруса Носирова хато “метрика” билан фуқаролик паспорти ҳам олинганини билдирган.

 

“Биз электрон тизим ва Эркиной Тилавова қўлидаги ҳужжатларни таққослаб кўрганимизда фуқаронинг туғилиш далолатнома ёзувларида эркак жинсли фарзанд туғилгани, фамилияси Тилавов ва исми Эркин экани тўғрисида маълумотлар ёзилгани аниқланди. Ҳужжатга ота-онанинг ўзлари тузатиш киритиб қўйишган ва бу билан фуқаролик паспорти олинган. Бугунги кунда электрон тизим бўлгани сабабли муаммога дуч келишган”, деган Маруса Носирова.

 

Ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани Адлия бўлими томонидан ФҲДЁ ҳамкорлигида судга фуқаролик фактини белгилаш бўйича даъво аризаси киритилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийлик аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди | Zamon.uz