Ўзбекистон ОСА Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади
Унда Осиёнинг 45 та давлати қатнашади

2026 йили Тошкент шаҳри Осиё Олимпия Кенгаши (ОСА)нинг Бош Ассамблеясига илк бор мезбонлик қилади. Бу ҳақда қарор 2025 йил май ойида Қувайтда бўлиб ўтган 45-Бош Ассамблеяда қабул қилинди. ОСА бош директори Ҳусайн ал-Мусалламнинг таклифи барча аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Бош Ассамблея ОСАнинг энг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Унда Осиёнинг 45 мамлакатидан миллий олимпия қўмиталари вакиллари қатнашиб, спорт сиёсати ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилади.
Тошкент илгари ҳам халқаро спорт тадбирларига мезбонлик қилган — жумладан, 2022 йили ОСА Ижроия қўмитаси йиғилиши ҳам Ўзбекистонда ўтказилган эди. 2026 йилдаги Бош Ассамблея Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги нуфузини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.







