Ўзбекистон

Хитой Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилди

1 июндан Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз бора олади.

Хитой Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилди

 

2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режимни жорий этувчи ҳукуматлараро битим кучга кирган. Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Хитой ҳудудига визасиз кириб боришлари, чиқишлари ёки транзит орқали ўтишлари мумкин бўлади.

 

Муҳим шартлар қуйидагича:

  • Ҳар бир сафар 30 кундан ошмаслиги,
  • Ҳар қандай 180 кунлик даврда Хитойда умумий бўлиш муддати 90 кундан ошмаслиги лозим.
  • Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, олдиндан виза олишлари талаб этилади.

 

Бу визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш, журналистика ёки бошқа рухсат талаб қилинадиган фаолият турлари учун амал қилмайди.

 

Шунингдек, ушбу битим Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.