Сиёсат

ЕИ Украинага 2 млрд евро мудофаа ёрдами ажратди

Бу Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан амалга оширилди.

ЕИ Украинага 2 млрд евро мудофаа ёрдами ажратди

Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан олинаётган фойда ҳисобидан 2 миллиард евро мудофаа ёрдами ажратди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ–Украина мудофаа форумида хабар берди.

 

Форумда, шунингдек, Киевга қурол ва ўқ-дорилар хариди учун қўшимча 900 миллион евро ажратилиши эълон қилинди. ЕИ ташқи сиёсати раҳбари Кажа Каллас Украина ҳарбий саноати билан 1 миллиард еврога тенг шартномалар имзоланганини маълум қилган эди.

 

Европа Иттифоқи ҳозиргача Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш учун 3,3 миллиард евро ажратган. Брюсселдаги форумда ЕИ ва Украина ўртасида мудофаа соҳасида қўшма мақсадли гуруҳ тузилган бўлиб, у Украинани ReArm Europe дастури доирасида ЕИ саноат тизимига интеграция қилиш устида ишлайди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"