Ўзбекистон

Ашхободда Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференция бошланди

Унда тахминан 250 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Ашхободда Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференция бошланди

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси Ашхободда бошланган VII Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари конференциясида (МОИЎК-2025) иштирок этмоқда.

 

Ушбу нуфузли тадбирда Марказий Осиё ва бошқа минтақалардан тахминан 250 нафар иштирокчи — ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, илмий ва бизнес доиралари, фуқаролик жамияти вакиллари ва ёшлар минтақанинг иқлимга чидамлилигини ошириш мақсадида бирлашди. 

 

Тадбир “Туркманистоннинг нодир эндемик флора ва фаунаси билан танишув” кўргазмаси билан бошланди. Бу кўргазма мамлакатнинг ноёб экотизимларини асраб-авайлаш муҳимлигини ёритишга қаратилган.

 

“Иқлимни молиялаштириш соҳасидаги глобал мақсадларга минтақавий ва миллий ҳаракатлар орқали эришиш” шиори остидаги тадбир халқаро молиявий ресурсларни сафарбар этиш ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан очиқ мулоқот майдонига айланди.

 

Конференция доирасида қуйидаги асосий муҳокамалар бўлиб ўтди:

 

1-панель сессия: Марказий Осиё учун иқлим молиялаштириш. Мавжуд молиявий воситалар — яшил облигациялар, аралаш молиялаштириш каби инструментлар ёрдамида кейинги беш йилда минтақада иқлим инвестицияларини 25 фоизга ошириш масалалари муҳокама этилди. Бу сессияда Буюк Британия, Европа Иттифоқи, ГИЗ, Италия ва Қирғизистон мутахассислари маъруза қилди.

 

2-панель сессия: Минтақавий ҳамкорлик ва иқлим адолати. Гидрологик офатлар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимлари, трансчегаравий ташаббуслар, шунингдек, миллий ҳиссаларни (ОНУВ 3.0) мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

 

Параллель сессиялар: иқлим технологияларини узатиш бўйича “Яшил кўприк” ташаббуси, инновацион молиявий воситалар, фуқаролик жамияти ва ёшларнинг роли, шунингдек, РEСИЛАНД СА+ дастурини мувофиқлаштириш борасидаги муҳокамаларга эътибор қаратилди.

 

Мазкур анжуман Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, билим ва тажриба алмашиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва углерод нейтраллиги мақсадларига эришиш борасида умумий устуворликларни белгилаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.