Тошкентда 50 ёшли эркак 15 ёшли қизга тегажоғлик қилди
Ҳозирда унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Кеча, 13 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди.
Суд ҳужжатларига кўра, 1975 йилда туғилган эркак 26 апрель куни Яшнобод тумани Авиасозлар 2-даҳаси, 32-уйнинг лифтида вояга етмаган 2010 йилда туғилган қизга тегажоғлик қилиб, шилқимлик қилган.
Суд мажлисида маъмурий ҳуқуқбузар эркак юқоридагиларни тасдиқлаб, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, мазкур ҳолат қайта такрорламаслигини, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатма берган.
Суд қарори билан эркакка МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо ўташ муддати 2025 йил 13 май куни соат 09:00 дан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.







