Тошкентдаги омборхонада ёнғин юз берди
Ҳолат юзасидан ФВБ расмий муносабат билдирди.

Бугун, 14 май куни соат 11:03 да Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, 11:05 га ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, айни пайтда ёнғинни бартараф этишмоқда. Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган. Барча керакли куч воситалар жалб этилган, ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ҳажми қисқариб бормоқда.







