Хитойлик йўловчи самолётда фавқулодда чиқиш эшигини очиб юборди
У тоза ҳаво олмоқчи бўлган.

12 май куни Чина Эастерн Аирлинес авиакомпаниясига тегишли самолётда ноодатий ҳодиса юз берди. Ҳаво кемаси қўниб, учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган пайтда, йўловчилардан бири фавқулодда чиқиш эшигини очиб юборди. Эркак бу ҳаракатини "тоза ҳаво керак эди" деб изоҳлаган.
Эшик очилиши натижасида эвакуация трапаси автоматик тарзда очилиб кетган ва бу бошқа йўловчилар орасида саросима келтириб чиқарган. Экипаж вазиятни тезда назоратга олган, бироқ ҳодиса туфайли йўловчиларни тушириш жараёни 20 дақиқага кечиккан.
Воқеа жойига полиция етиб келиб, эркакни ҳибсга олди. Унга 100 мингдан 200 минг юангача (тахминан 27,7 минг АҚШ доллари) жарима солиниши мумкин. Мутахассислар бундай хатти-ҳаракатлар самолёт хавфсизлигига жиддий таҳдид эканини таъкидлаб, йўловчилардан парвоз қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрашмоқда.







