Lifestyle

Ҳаддан ташқари кўп ишлаш мияда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради

Ортиқча ишлаш ҳар йили 745 мингдан ортиқ ўлим ҳолатига олиб келади.

Ҳаддан ташқари кўп ишлаш мияда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради

Жанубий Кореяда олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳаддан ташқари ишлаш нафақат руҳий чарчоқ ва соғлиқ муаммоларига, балки мияда жиддий тузилмавий ўзгаришларга олиб келишини кўрсатди.

 

Ёнсеи университети олимлари Кореянинг юқори иш босими остидаги ходимлари устида тадқиқот олиб борди. Унга кўра, ҳафтасига 52 ёки ундан кўпроқ соат ишлайдиган 32 нафар ходимнинг мияси нейроимагинг технологияси ёрдамида ўрганилган. Натижаларга кўра, уларнинг мия тузилмаси стандарт иш соатларида ишлайдиганларга нисбатан сезиларли даражада фарқланган.

 

Тадқиқот муаллифи, доцент Чой Жун-юлнинг таъкидлашича, стресс омиллари бартараф этилса, мия тузилмасидаги ўзгаришлар қисман тикланиши мумкин. Бироқ бу узоқ вақт талаб қилади, ҳатто баъзида нафақага чиқиш каби кескин чоралар зарур бўлади.

 

2021 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ўтказилган қўшма тадқиқотга кўра, ортиқча ишлаш ҳар йили 745 мингдан ортиқ ўлим ҳолатига олиб келади. Узоқ иш вақти, айниқса, аёлларда диабет ва ақлий саломатликда пасайиш хавфини оширади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.