Хоразмда метан заправка 3 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Узенергоинспекция" хабарига кўра, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳисоблаш ускунасига аралашиб, газдан ноқонуний тарзда фойдаланган.
Мазкур қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 48 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.







