Андижонда 17 ёшли бола Spark ҳайдаб аварияга учради
Ҳодисага тезликнинг меъёрдан оширилиши сабаб бўлган.

Воқеа 15 май куни соат 13:45 ларда Андижон тумани “Қорақалпоқ” МФЙ Ифтихор кўчасида юз берган. 2008 йилда туғилган А.М. қариндошига тегишли бўлган “Spark” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тезликни меъёридан ортиқ ошириб юбориши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва ағдарилиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, автомашина техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







