Сиёсат

Президент расмий ташриф билан Европага боради

Ташриф 19-22 май кунлари амалга оширилади.

Президент расмий ташриф билан Европага боради

 

19-22 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия ва Словения Республикасига расмий ташрифлари бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон етакчиси Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.

 

Олий даражадаги музокаралар, Венгрия расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

 

Кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

 

Давлатимиз раҳбари 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Любляна шаҳрида Словения Президенти Наташа Пирс Мусар билан учрашади, ушбу мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, қўшма ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

 

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, саноат, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Президент расмий ташриф билан Европага боради | Zamon.uz