Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқди
Оқибатда 7 киши шифохонага мурожаат қилган.

Бугун, 16 май куни соат 20:30 атрофида Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналардан бирида темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотасини махсус цистернага қуйиш жараёнида кичик миқдорда тўкилиш ҳолати кузатилган.
Воқеа жойига тезкор равишда тегишли хизматлар етиб бориб, зарур чоралар кўрилган ва вазият назорат остига олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Уларнинг соғлиғи тиббий кўрикдан сўнг қониқарли деб топилиб, уйига жавоб берилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







