Тошкентда вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ расмий маълумот берди.

Кеча, 15 май куни соат 23:58 да Миробод тумани Туркистон кўчасида жойлашган Вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлганлига тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 01:31 да қуршаб олинган ва соат 02:48 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







