Наманганда қабристон ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Кеча, 16 май куни соат 14:56 да Янги Наманган туманидаги Мавлоно қабристонида қуриган ўтлар ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:09 да етиб бориб, ёнғин соат 15:29 да ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижада қабристон ҳудудидан 50 квадрат метр жойи ёниб зарарланган.







