Lifestyle

“Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга эҳтиром кўрсатинг”

Рим Папасининг вафотидан олдин ёзиб қолдирган мактуби эълон қилинди.

“Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга эҳтиром кўрсатинг”

“Касалхона деворлари черков деворларига қараганда кўпроқ самимий дуоларни эшитган... Айнан касалхонада ўзига тўқ врач қашшоқ бир кимсанинг ҳаётини сақлаб қолганлигини кўриш мумкин. Реанимацияда яҳудий шифокор яҳудийлар душманига ғамхўрлик кўрсатаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Полициячи ва маҳбус бир палатада ётиб, бир хил ёрдам олади. Жигар кўчириб ўтказишни кутиб ётган бой-бадавлат инсон камбағал бир донорнинг жигарини қабул қилишга шай бўлиб туради. Илоҳий донишмандлик бошига иш тушган турли ижтимоий муҳитга мансуб одамлар тақдирини касалхонада ўзаро кесиштиради.

 

Тақдирнинг одамларни бундай юзма-юз келтиришида ёлғиз ўзимиз ҳеч нарсага ярамаслигимизни тушуниб етамиз. Касалхона – бу одамлар юзларидан ниқобни ечиб, қандай бўлсалар шундайликларича ўзларининг асил башараларини намойиш қиладиган жой.

 

 

 

 

Бу ҳаёт тез ўтиб кетади, шу боис уни одамлар билан курашишга сарфламанг. Ўз вужудингизга ҳадеб танқидий кўз билан қарайверманг. Ҳаддан зиёд нолийверманг. Пулларингиз сақланаётган банк ҳисоб рақамларини ўйлайвериб уйқунгиз қочмасин. Яқинларингизни албатта қучиб, ўпиб қўйинг. Уйингиз бекам-кўст, саранжом-саришта бўлишини ўйлаб ҳадеб сиқилаверманг. Моддий бойликлар ҳар бир инсоннинг ўзи томонидан ҳалол меҳнат билан ишлаб топилиши керак – мерос йиғиш ва қолдиришга муккангиздан кетманг. Сиз жуда кўп нарсани кутасиз ва орзу қиласиз: байрамларни, жума кунини, янги йилни, ҳамёнингизда пул бўлишини, ҳаётингизга муҳаббат кириб келишини, қачон ҳамма нарса мукаммал (идеал) бўлишини... Яхшилаб қулоғингизга қуйиб олинг: бу дунёда мукаммаллик йўқ! Инсон мукаммалликка эриша олмайди, чунки одамзод мукаммал яратилмаган. Бизга фақат ҳаётдан таълим олиш имконияти берилган.

 

Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзгаларга эҳтиром кўрсатинг. Тақдир пешонангизга ёзган йўлдан юринг, бошқалар сиз учун танлаган йўлга қадам босманг. Танбеҳ берманг, ҳукм чиқарманг, бировнинг ишига аралашманг – одамларни ҳурмат қилинг. Одамларни кўпроқ яхши кўринг, кўпроқ кечиринг, уларни кўпроқ бағрингизга босинг – бадастир ҳаёт кечиринг!

 

Қолган барчаси эса Яратган Эгамнинг қўлида”, деб ёзган Папа Франсиск.

 

                                                                                                                             Жалолиддин Сафоев таржимаси

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.