Бу йил “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 май ўтказилади
Вазирлик бу бўйича расмий ахборот эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабаб “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.
“Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади”, дейилади хабарда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаблар жамоаларини, битирувчиларни, ота-оналарни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишга чақирди.







