Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратди
Маблағ электр таъминотини яхшилашга йўналтирилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр тармоқларини модернизация қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишга қаратилган янги дастурни молиялаштириш учун 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратади.
Дастур умумий қиймати 150 миллион доллар бўлиб, унга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳам қўшимча 50 миллион доллар маблағ ажратилади.
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган асосий ишлар:
6 минг км паст кучланишли электр тармоқлари қурилади ва модернизация қилинади;
1 200 та трансформатор (250 МВА қувватга эга) янгиланади ва ўрнатилади;
150 мингта «ақлли» ҳисоблагич жорий этилади;
4 мингта маълумотлар концентратори орқали тармоқлар рақамлаштирилади.
Дастур асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида электр таъминоти сифатини яхшилашга хизмат қилади.







