Ўзбекистон

Мирзиёев қурилиш материаллари тармоғидаги режалар билан танишди

Бу йил биринчи чоракда ишлаб чиқариш 8 фоизга ошган.

Мирзиёев қурилиш материаллари тармоғидаги режалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

 

Аҳоли сони ўсиб, урбанизация кенгайиб бораётгани сифатли қурилиш материалларига талабни йилдан йилга ошираяпти. Тармоқ шунга мос равишда ривожлантириб борилмоқда. Кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб, ҳозирги кунда 10 мингга яқин корхона фаолият юритмоқда.

 

Бу йил биринчи чоракда ишлаб чиқариш 8 фоизга, экспорт эса 11 фоизга ўсди. Инвестиция дастури доирасида 500 миллион долларлик 9 та йирик лойиҳа ишга тушди. Душанбе, Кобул ва Филадельфия шаҳарларида “Ўзбекистон савдо уйи” ташкил этилди.

 

Ҳали олдинда режалар кўп. Йил якунигача 2,4 миллиард долларлик 312 та лойиҳани бажариб, 16 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш миқдорини 53 триллион сўмга, экспортни 1,2 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.

 

Тақдимотда мутасаддилар ушбу кўрсаткичларга эришиш чора-тадбирлари юзасидан ахборот берди.

 

Давлатимиз раҳбари соҳада сифат, таннарх ва қурилиш маданияти энг долзарб масала эканини таъкидлади. Замонавий технологияларни жорий этиб, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, юртимиздаги бунёдкорлик ишларида улардан кенгроқ фойдаланиш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

 

Бунга эришишда илм-фан ва амалий ишланмалар муҳим. Шу мақсадда соҳа бўйича “R&D” тадқиқотлар маркази очилди, Германиядан маслаҳатчи жалб қилинди.

 

Мисол учун, ариқ ва канал юзалари учун ўрамли бетон қопламаси тайёрлаш технологияси бўйича иш бошланган. Натижада бетонлашга кетадиган вақт ва харажат 10 фоизга, сув сарфи 3-5 фоизга камайиши ҳисоб-китоб қилинган.

 

Президентимиз геология ва илмга катта эътибор қаратиб, ички ва ташқи бозорлар учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар етказиб бериш зарурлигини таъкидлади. Энергия ва ресурс сарфи юқори йўналишларни таҳлил қилиб, тежамкор инновацион ечимларни қўллаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Ўтган йили тармоқдаги йирик корхоналар энергия аудитидан ўтказилганда 300 миллион киловатт соат иқтисод қилиш имконияти аниқланган. Бундай корхоналарда технологияни янгилаш ҳамда иш тартибини оқилона ташкил этиш орқали харажатларни камайтириш мумкинлиги айтилди.

 

“Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари реестрини ташкил қилиб, у орқали сифат назоратини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мирзиёев қурилиш материаллари тармоғидаги режалар билан танишди | Zamon.uz