Тошкентда яширин электрон тамаки цехи фош этилди
Қарийб 13 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулот мусодара қилинди.

Тошкент шаҳридаги савдо шохобчаларида умумий қиймати 12 миллиард сўм бўлган 144 567 қути ҳужжатсиз электрон тамаки ва бошқа тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сотувга қўйилганлиги аниқланган.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида ушбу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган жойи Қибрай туманида жойлашган яширин цех эканлиги маълум бўлди. Мазкур цехдан яна 500 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Жами аниқланган ноқонуний маҳсулотларнинг қиймати 12,5 миллиард сўмга яқинлашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат истеъмолчиларнинг соғлигига хавф туғдириши ва солиқдан бўйин товлаш каби жиноятларни ўз ичига олгани боис жиддий тарзда кўриб чиқилмоқда.







