ЕИ Австралия билан ҳарбий ҳамкорлик битимини тузмоқчи
Еврокомиссия раҳбари битим тузиш имкониятлари ҳақида гапирган.

Ҳозирги мураккаб халқаро вазият шароитида Европа Иттифоқи хавфсизлик ва мудофаа соҳасида Австралия билан ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен якшанба куни Римда Австралия бош вазири Энтони Албаниз билан учрашувда битим тузиш имкониятлари ҳақида гапирди.
Фон дер Ляеннинг таъкидлашича, Австралия – Европа Иттифоқи учун стратегик ҳамкор бўлиб, икки томоннинг умумий қадриятлари ҳозирги беқарор дунёда алоҳида аҳамиятга эга.
ЕИ ва Австралия раҳбарлари битим тузиш жараёнида янада мувофиқлик ва қўшма хавфсизлик ташаббусларини ривожлантиришга эътибор қаратмоқдалар. Битим глобал хавфсизлик муаммолари ва минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиши кутилмоқда.







