Дунёда тамаки чекувчилар сони камаймоқда
Жаҳон миқёсида уларнинг фоизи учдан бирга қисқарди.

Тамакига қарши глобал кураш натижа бермоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесуснинг таъкидлашича, тамакига қарши кураш бўйича Ҳадли конвенцияси кучга кирганидан буён дунёда чекадиганлар сони учдан бирга қисқарган. Бу ҳақда у 78-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида маълум қилди.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, айнан конвенция туфайли бугунги кунда дунё бўйича 300 миллион нафардан кам одам тамаки истеъмол қилади. Бу эса соғлиқ учун энг хавфли одатлардан бирининг жиловланаётганидан далолат беради. Ташкилот маълумотларига кўра, тамаки ҳар йили 8 миллиондан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлади — уларнинг 7 миллиондан ортиғи чекадиганлар бўлса, 1,2 миллион нафари пассив чекишдан — яъни иккиламчи тамаки тутунидан жабрланганлар.
ЖССТ яна бир бор таъкидлайдики, тамаки истеъмолининг ҳеч қандай хавфсиз дозаси мавжуд эмас. Унинг барча шакллари соғлиқ учун хавфли бўлиб, юрак-қон томир, нафас йўллари, саратон каби ўнлаб касалликларга сабаб бўлади.







