Lifestyle

Онага нисбатан хафагарчилик: у ҳаётимизга қандай таъсир қилади?

Психологлар бунинг бир нечта салбий оқибатларини очиқлашди.

Онага нисбатан хафагарчилик: у ҳаётимизга қандай таъсир қилади?

Олимларнинг таъкидлашича, онага нисбатан хафагарчилик инсон руҳияти ва ижтимоий ҳаётига чуқур таъсир кўрсатади. Психологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болалик даврида онадан етарлича меҳр, қўллаб-қувватлаш ва ишонч ололмаган шахслар катта ҳаётда ўзини паст баҳолаш, ишончсизлик, ва депрессияга мойиллик каби ҳолатларга дуч келишади.

 

Онага нисбатан хафагарчилик — кўплаб инсонлар бошдан кечирадиган, аммо кўпинча ичга ютилган мураккаб ва оғриқли тажриба. Бу фақат бирор кичик жанжал эмас — бу инсоннинг ҳиссий оламида, руҳий барқарорлигида ва ҳатто жисмоний саломатлигида чуқур из қолдириши мумкин. Айниқса, боланинг шахсияти ва руҳий ривожланишида асосий роль ўйновчи онанинг севгиси ёки эътибори етишмаса, бу бўшлиқ йиллар ўтиб ҳам тўлдирилмас жароҳатга айланиши мумкин.

 

Она билан боғлиқ ғазаб, алам ёки дард ич-ичига ютиб келинади, ташқи томондан зарарли бўлиб кўринмаслиги мумкин, аммо у ичкарида ёниб турган чўғдек йиллар ўтиб ҳам азоб беришда давом этади.

 

Хафагарчилик қуйидаги йўллар билан инсон ҳаётини издан чиқариши мумкин:

 

1. Ўзини паст баҳолаш: Агар бола онасидан етарлича меҳр, қўллаб-қувватлаш ва эътибор олмаса, у ўз қадр-қимматига шубҳа билан қарай бошлайди. Бу ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига, шахсий ва ижтимоий ҳаётда муаммоларга олиб келади.

 

2. Соғлом муносабатлар қуришда қийинчилик: Болалигида ҳиссий эътибордан маҳрум бўлган инсон кейинчалик яқинликдан қўрқиши, ишончли муносабатлар ўрната олмаслиги мумкин. Бу ҳаттоки ўз оиласини қуришда ҳам тўсиқларга олиб келади.

 

3. Психологик муаммолар: Узоқ давом этган хафагарчилик депрессия, хавотир ва ғазабга айланиши мумкин. Инсон ичида тўпланиб қолган салбий туйғулар бошқаларга ёки ўзига нисбатан тажовузкорликка олиб келади.

 

4. Айбдорлик ҳисси ва соматик касалликлар: Онага нисбатан ғазаб аралаш хафагарчилик кўпинча айбдорлик туйғуси билан қоришади. Бу эса психологик муаммодан соматик, яъни жисмоний касалликларга айланиши мумкин. Айрим мутахассислар, жумладан онкопсихологлар, бу каби хафагарчиликни инсон ҳаётидаги энг оғир ҳиссий жароҳатлардан бири сифатида баҳолашади.

 

Бу мавзу чуқур ва нозик. Онага нисбатан хафагарчилик нафақат ички тинчликни бузади, балки ўзини англаш, ўзини қадрлаш, бошқа инсонлар билан муносабат қуриш ва умуман, ҳаётга бўлган муносабатга таъсир кўрсатади.

 

Аммо бу жароҳатдан халос бўлиш мумкин. Психолог билан ишлаш, ушбу ҳис-туйғуларни аниқлаб, уларни англаш ва улар билан соғлом тарзда ишлаш имконини беради. Бу эса соғлом ва бахтли ҳаёт сари биринчи қадам бўлиши мумкин.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Онага нисбатан хафагарчилик: у ҳаётимизга қандай таъсир қилади? | Zamon.uz