Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Венгрия ишбилармонлари билан учрашди

Президент Венгрия компанияларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини юксак баҳолади.

Шавкат Мирзиёев Венгрия ишбилармонлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди.

 

Венгрия томонидан “OTP Bank”, “BDPST Group”, “4iG”, “Indotek”, “MVM”, “Duna Group”, “MOL Group”, “H2O Consortium”, “Inpark”, “Wizz Air” ва бошқа кўплаб компанияларнинг топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.

 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

 

Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Масалан, “OTP Bank” Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бирини сотиб олиб, мамлакатимиз молия бозорида барқарор ўрин эгаллади.

 

Компаниянинг автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш, бизнесни молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича янги режалари қўллаб-қувватланди.

 

Саноат кооперациясини кенгайтириш ва илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилоятида европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг “Inpark” операторига берилади.

 

Иқтисодий шерикликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Президенти қатор устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.

 

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Давлатимиз раҳбари Венгрия компанияларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини юксак баҳолади. Ўз навбатида, бизнес вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва режаларини билдирди.

 

Учрашувда транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқларни барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

 

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб боришни таклиф этди.

 

- Биз мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш учун барча шароитларни яратамиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

Тадбир якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар алмашиш маросими бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Венгрия ишбилармонлари билан учрашди | Zamon.uz