Lifestyle

“Скафандр ва капалак”: Ирода кучи ва ҳаётни севиш ҳақида фильм

Ушбу картина томошабинни қулайлик ҳудудидан чиқаради.

“Скафандр ва капалак”: Ирода кучи ва ҳаётни севиш ҳақида фильм

Ҳаётда энг қийин синовлар – бу нафақат жисмоний, балки руҳий қамал ҳолатларидир. Француз режиссёри Жулиан Счнабел томонидан суратга олинган “Скафандр ва капалак” фильми айнан шундай қамал ҳақида. Бу фильм мени чуқур ўйлашга, ўзимга савол беришга, ҳаётни бошқача ҳис қилишга ундади.

 

Фильм реал ҳаётий воқеа асосида суратга олинган. Унинг марказида машҳур “Elle” журнали бош муҳаррири Жеан-Доминиқуэ Баубй ҳаёти ётади. Баубй 1995 йилда инсульт туфайли “locked-in syndrome” деб аталадиган оғир касалликка чалинади. Бу касаллик одамни тўлиқ фалажлайди: у гапира олмайди, ҳаракатлана олмайди, лекин ақли мутлақо соғлом бўлади. У бутун дунё билан фақат чап кўзи орқали алоқа қилади.

 

Тасаввур қилинг, танангиз бутунлай фалаж, лекин онг, ҳис-туйғулар, орзулар ва хотиралар тўла ҳаёт кечиради. Баубйнинг ўзи буни "скафандр" ичида қамалган одамдек тасвирлайди. Унинг руҳи эса капалакдек эркин учмоқда.

 

 

 

 

Фильм томошабинни одатий томошабин ҳолатида қолдирмайди. Аксинча, биз Баубйнинг кўзлари орқали атроф-муҳитни кўрамиз. Камера унинг нигоҳи сифатида ҳаракат қилади. Бу эса нафақат воқеани томоша қилиш, балки уни ҳис қилишга мажбур қилади. Фильмни томоша қилиш жараёнида мен ўзимни ҳам гўё Баубйнинг жойида ҳис қилдим: гапира олмайдиган, лекин ҳар бир товуш, нур, хотира ва ҳисни чин юракдан англайдиган инсондек.

 

Бу жуда қийин ва бир вақтнинг ўзида ажойиб тажриба эди. Чунки бу фильм томошабинни қулайлик ҳудудидан чиқаради. Ҳаётни ўзимиз эгаллаб олгандек қабул қилишимизни, кичик нарсаларни қадрламаслигимизни юзимизга айтади.

 

“Скафандр ва капалак" — бу ногиронлик ҳақида эмас. Бу инсон руҳининг синмаслиги, ирода кучи ва ҳаётни севиш ҳақида. Баубй фалажланган ҳолатда бутун бир китоб ёзишга муваффақ бўлади. Ҳар бир ҳарфи — унинг чап кўзининг ҳаракати орқали ёзилади. Бу эса оддий сўзларнинг ҳам нақадар улкан меҳнат ва сабр-тоқат орқали яратилганини кўрсатади.

 

Мени ҳайратга солгани — Баубйнинг ўз аҳволини ачиниш билан эмас, балки ҳаётнинг бошқа томонларини қайта кашф этиш воситаси сифатида қабул қилганидир. У хотиралари, тасаввурлари ва ҳис-туйғулари орқали ўз "скафандр"идан чиқиб, капалакдек эркин учади.

 

 

 

 

Бу фильм менга жуда муҳим сабоқлар берди. Биринчи сабоқ — танангиз ҳаракатланмаса ҳам, тафаккур ва қалб эркинлигини ҳеч ким сиздан тортиб ололмайди. Иккинчиси — ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаси бебаҳо. Биз кўпинча бу нарсаларни унутиб қўямиз.

 

Фильмнинг ҳар бир кадри, ҳар бир монологи менга ўзимни қайта англаш имкониятини берди. Ҳатто ҳозир мен ушбу тақризни ёзар эканман, ҳар бир сўзни чин дилдан ҳис қилаяпман. Чунки Баубйнинг кўзи орқали кўрган олам менга ҳам бегона эмаслигини англадим.

 

“Скафандр ва капалак” — бу оддий фильм эмас. Бу инсоннинг ўзи билан бўлган энг катта кураши ҳақида дарс. Бу фильм томошабинга савол беради: “Сиз ҳақиқий ҳаётни ҳис қиляпсизми?”

 

Бу саволни мен ҳам ўзимга бердим. Ишончим комилки, сиз ҳам шу саволни ўзингизга берасиз.

 

                                                                                                                                                      Жумаева Шаҳзода

custom img

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"