Трамп Путин билан 2 соат суҳбатлашди
Томонлар 9 нафардан маҳбусни алмашишга келишиб олди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Владимир Путин ва АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўртасида 2 соат 5 дақиқа давом этган телефон суҳбати очиқ ва конструктив руҳда, ўзаро ҳурмат асосида кечди. Мулоқот чоғида томонлар Россия ва АҚШ ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви масаласини муҳокама қилиб, ҳар икки давлатдан 9 нафардан маҳбусни топширишга келишиб олди.
Икки етакчи Москва ва Вашингтон ўртасидаги ҳозирги муносабатлар ҳолатини таҳлил қилиб, уларни келгусида нормаллаштириш зарурлигини таъкидлади. Трамп Россияни АҚШнинг энг муҳим ҳамкорларидан бири сифатида кўраётганини билдирган. Шунингдек, улар Украина бўйича ҳам мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.
Путин ва Трамп шахсан учрашиш эҳтимолини истисно этмади, аммо учрашув жойи ва санаси ҳали аниқланмаган. Ушаковнинг айтишича, Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича аниқ келишув муддати муҳокама қилинмаган. Суҳбат давомида Трамп можаролар якунлангач, Россияга ташриф буюришини маълум қилган.







