Lifestyle

Ходимни ишдан бездирувчи сабаб ва оқибатлар

“Ўзимни мажбурлаб ишлаяпман” деган ибора оғир туюлсада, бу ҳолат вақтинчалик бўлиши мумкин.

Ходимни ишдан бездирувчи сабаб ва оқибатлар

Баъзида уйғонишнинг ўзи ҳам катта ғалаба бўлиб туюлади. Қулоғимга будильникнинг жарангдор овози эмас, балки ички қаршиликнинг жимжит ғамгин садоси эшитилади: Яна бир кун. Яна меҳнат. Яна ўзимни мажбурлаш.

 

Нега ишга бораман? Нега бу ишни қиляпман? Нега бирор нарса қилишим учун ўзимни мажбурлашим керак? Бу саволлар кўпчилик учун таниш. Айниқса, иш руҳи йўқолганда, ҳаракат ички истакдан эмас, ташқи мажбуриятдан келиб чиққанда. Ишда ходимлар стрессига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, ишдаги босим: Ҳаддан ташқари кўп иш ёки жуда юқори талаблар ходимларнинг стрессини оширади. Бу уларни чарчатиб, ишга қизиқишларини йўқотишга сабаб бўлади.

 

Кам тақдирлаш ва рағбатлантириш: Агар ходимлар ўз меҳнатлари учун етарлича тан олинмаса ёки рағбатлантирилмаса, улар ўзларини кам баҳоланган ва умидсиз ҳис қилишлари мумкин.

 

Монотонлик: Агар ишда янгилик ва ўзгаришлар бўлмаса, ишга нисбатан қизиқиш йўқолади.

 

Иш муҳитининг ёмонлиги: Коллективдаги зиддиятлар, раҳбарнинг қўл остида бўлган ишчиларга нисбатан ёмон муносабати ёки нотинч муҳит ҳам ходимларни ўз ишларидан бездириши аниқ.

 

Очиқ мулоқот етишмаслиги: Фикр билдиришга, муаммоларни айтишга шароит бўлмаса, ходим ўзини яккалашни бошлайди.

 

Адолатсизлик ёки дискриминация: Тенгсизлик, фаворитизм (яқиндан танишларни афзал кўриш) демотивацияга олиб келади.

 

Маошдан қониқмаслик: Меҳнатга яраша ҳақ тўланмаса, ишга нисбатан бефарқлик кучаяди.

 

Карьера ўсиши ва ривожланиш имкониятининг йўқлиги: Келажакда ўсиш умиди бўлмаса, мотивация пасаяди.

 

Нега давом этамиз? Шуларга қарамай, биз ишлашда давом этамиз. Сабаблари турлича: оилани боқиш, орзулар сари йўл олиш, масъулиятни ҳис қилиш ёки шунчаки тизимда яшаш. Ҳар кимнинг ўз кураши, ўз юрагидаги оғирлиги бор. Ўзимни мажбурлаш – бу баъзида бардош белгиси, баъзида эса ички ўзгариш заруриятининг белгиси.

 

 

 

 

Иш фаолияти давомида кўплаб стрессга дуч келадиган давлатлар мисолида Австралияни айтшимиз мумкин. Дунё бўйича энг юқори чарчоқ даражаси кузатилган, аҳолининг ярми ишдаги стресс туфайли чарчоқни бошдан кечирган ҳамда Германия ишчиларнинг 41 фоиздан юқориси стресс даражасини билдирган, бу Европа ўртача кўрсаткичидан юқори. АҚШ ишчиларнинг 83 фоизи иш билан боғлиқ стрессни бошдан кечирган, бу эса саломатлик ва ишлаб чиқарувчанликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Иш жойидаги стресслар бир қатор салбий оқибатларга олиб келади.

 

Соғлиқ муаммолари: Ишдаги стресс юрак-қон томир касалликлари, уйқусизлик ва руҳий саломатлик муаммоларига олиб келади.

 

Ишдан кетиш: Стресс туфайли ишчиларнинг 42% иш жойини тарк этган.

 

Иш самарадорлигини пасайиши: Стресс ишчиларнинг диққатини жамлаш қобилиятини камайтиради ва ишлаб чиқарувчанликни пасайтиради.

 

Ишдаги стрессни бир нечта йўллар билан енгиш мумкин.

 

1. Иш режасини тузиш, устуворликларни белгилаш. Ҳар куни аниқ мақсадлар қўйиш ва уларга эришишга эътибор қаратиш керак.

 

2. Иш орасида қисқа танаффуслар қилиш (помодоро техникаси). Ишдан кейин сифатли дам олишга вақт ажратиш.

 

3. Спорт билан шуғулланиш (юриш, югуриш, йога). Жисмоний фаоллик стресс гармонларини камайтиради.

 

4. Медитация ва нафас машқлари. Кунига бир неча дақиқа онгни тинчлантириш.

 

5. Ишни иш жойида қолдиришга ҳаракат қилиш. Оилавий турмуш тарзини ва ишни мувозанатда сақлаш керак.

 

Шунингдек, турли тренинглар, семинарлар, кўникма ошириш курслари, ходимга ўсиш йўли борлигини кўрсатиш уларнинг ўз касбларига бўлган самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Ходимлар учун махсус психологик маслаҳат хизматлари, шу орқали ташкилот ёки компания ўз ходимларига кўмаклаша олиши мумкин.

 

“Ўзимни мажбурлаб ишлаяпман” деган ибора оғир туюлсада, бу ҳолат вақтинчалик бўлиши мумкин. Асосийси – бу ҳолатни англаш, қабул қилиш ва аста-секин унда ўзгариш қилишга уриниб кўришдир.

 

                                                                                                                                    Аҳмаджонова Муслимабону

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.