Бугун Тошкентнинг 5 та туманида вақтинча газ бўлмайди
Бу ҳақда мутасадди ташкилотлар маълум қилди.

Таъмирлаш ишлари сабабли бугун Тошкент шаҳри бўйлаб 1 000 дан ортиқ ерли хонадон ва 100 дан ортиқ кўп қаватли уйларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда мутасадди ташкилотлар маълум қилди.
Газ узилиши қуйидаги ҳудудларни қамраб олади: Олмазор туманининг “Қизғалдоқ” МФЙда 235 та хонадон (соат 10:00–17:00), Чилонзор туманининг “Катта Олмазор” МФЙда 12 та кўп қаватли уй (10:00–16:00), Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчасида 8 та уй (10:00–16:00), Мирзо Улуғбек туманининг “Мевазор” МФЙда 483 та хонадон (10:00–18:00), ҳамда Сергели туманининг “Номданак” МФЙда 510 та хонадон (10:00–18:00).
Шунингдек, ҳар бир туманда бир нечта йирик истеъмолчилар ҳам вақтинча газсиз қолади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари якунлангач, таъминот тикланади.







