Ўзбекистон

"Дурдона" фольклор ансамбли: миллий маданиятимизга садоқатнинг 20 йиллик тарихий йўли

Ансамблнинг юбилей байрами кенг нишонланди.

"Дурдона" фольклор ансамбли: миллий маданиятимизга садоқатнинг 20 йиллик тарихий йўли

2025 йил 20 май куни Учтепа туман Маданият марказида "Дурдона" фольклор ансамблининг ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан тантанали юбилей байрами бўлиб ўтди.

 

Тадбирда тумандаги маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар, жамоатчилик вакиллари, фахрий устозлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Байрамона кечада "Дурдона" ансамбли томонидан тайёрланган миллий куй-қўшиқлар, анъанавий рақслар, саҳна кўринишлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Миллий либослар, доира садоси ва замонавий саҳналаштириш орқали ансамбль аъзолари ўзбек халқининг бой маданий меросини яна бир бор ёрқин тарзда намойиш этдилар.

 

Тадбир давомида катта экранда ансамблнинг ўтган йиллардаги фаолиятини акс эттирувчи фотолавҳалар намойиш этилди. Бу орқали томошабинлар ансамблнинг босиб ўтган йўли, ютуқлари ва саҳнадаги унутилмас лаҳзалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

 

Тантанали кечада сўзга чиққанлар "Дурдона" ансамблининг туман маданий ҳаётида тутган ўрнини алоҳида эътироф этиб, уларнинг ёшларга берган тарбиявий таъсири, халқ оғзаки ижодиёти ва анъаналарини асраб-авайлаш борасидаги хизматларини юқори баҳоладилар.

 

Эслатиб ўтамиз, "Дурдона" фольклор ансамбли 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача ўнлаб маҳаллий ва республика миқёсидаги тадбирларда иштирок этиб келмоқда. Ансамбль фаолияти миллий маданиятни асраш, халқ оғзаки ижоди ва қадимий куй-қўшиқларни ёш авлодга етказиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилиб келмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.