Сурхондарёда Cobalt каналга тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Кеча, 20 май куни соат 16:29 да Сурхондарё вилояти, Денов тумани, “Истиқлол юлдузи” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Ҳазарбоғ каналига Cobalt русумли автомобиль эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.







