Тошкент метросида йигит бегона аёлга шилқимлик қилди
Суд қарори билан унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

2025 йил 20 май куни Шайхонтоҳур туман судида 19 ёшли йигитга нисбатан маъмурий жазога оид қарор чиқарилди. У метрополитен ҳудудида нотаниш аёлга жинсий хусусиятга эга бўлган ножўя ҳаракатлар қилган.
Суд ҳужжатларига кўра, йигит 16 май куни Пахтакор метро бекатидан Халқлар Дўстлиги бекатига ҳаракатланаётган вақтда, Ш. А га нисбатан номуносиб ҳаракатлар қилган. У аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шаҳвоний тегинишда айбланган.
Судда йигит ўз айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Унга МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.







