Гвинея тоғларида ноёб гигант каламуш топилди
У дунёдаги энг йирик кемирувчилардан бири ҳисобланади.

Чехиялик биолог Франтисек Веймелка Yangi Гвинея тоғларида олти ой давом этган экспедиция чоғида илм-фан учун katta аҳамиятга эга bo‘lgan кашфиётга эришди. У дунёдаги энг йирик кемирувчилардан бири — Малломйс иштапантап турига мансуб ноёб гигант жунли каламушни илк бор ёввойи табиатда суратга олишга ва видеога туширишга муваффақ бўлди.
Узунлиги дум билан бирга 85 см, оғирлиги esa 2 кг гача етадиган бу тунги кемирувчи 3700 метр баландликдаги туманли ўрмонларда яшайди. Илгари бу турнинг мавжудлиги фақат музей экспонатлари асосида маълум бўлиб, охирги намунаси 30 йил олдин топилган эди.
Веймелка, бу қадар йирик ҳайвоннинг илм-фан назаридан узоқда қолганига ҳайрон қолган. У каламушнинг озуқаси, паразитлари ва кечки ҳаёти ҳақида ноёб маълумотлар тўплади. Маҳаллий папуас овчилари билан ҳамкорликда олиб борилган иш натижасида мамлакатнинг энг баланд нуқтаси — Вилгелм тоғи этакларида 61 турдаги сутэмизувчилар қайд этилди. Бу кашфиёт Yangi Гвинеянинг ўзига хос экотизимини янада чуқурроқ англаш имконини беради.







