Исроил Эронга зарба бериш учун ҳарбий машғулотларни бошлади
Бу машқлар бир неча ой давомида режалаштирилган.

Исроил армияси Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўриш мақсадида махсус машғулотларга киришди. Бу машқлар Исроил мудофаа кучлари томонидан бир неча ой давомида режалаштирилган бўлиб, сўнгги ҳафталарда амалда бошланган.
Манбаларга кўра, машғулотлар доирасида узоқ масофаларга рейдлар, ҳаво ҳужумлари ва электрон кураш усуллари ўрганилмоқда. Бу орқали Исроил эҳтимолий тўқнашувда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш қобилиятини оширишни кўзламоқда.
Айни вақтда АҚШ разведка идоралари ҳам Эрон ядровий объектларига нисбатан зарба бериш эҳтимоли ошгани ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда. Аммо бу масалада ҳозирча якуний сиёсий қарор қабул қилингани аниқ эмас.
Маълумот учун, Исроил ҳукумати бир неча бор Эроннинг ядровий дастурини “экзистенциал таҳдид” сифатида баҳолаган ва керак бўлса, ҳарбий чора кўрилишини инкор этмаган.







