Lifestyle

Келажакда ишсиз қоламизми?

Сунъий интеллект дунё иш ўринларининг тўртдан бирига таъсир қилиши мумкин.

Келажакда ишсиз қоламизми?

 

Дунё иш жойларининг 25 фоизигача бўлган қисми генератив сунъий интеллект (AI) таъсирига учраши мумкин. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Полшанинг НАСК миллий тадқиқот институтининг янги қўшма ҳисоботида маълум қилинди.

 

2024 йил 20 майда эълон қилинган ҳисоботда сунъий интеллект турли касбларга қандай таъсир қилаётгани индекс шаклида баҳоланган. 30 мингга яқин профессионал вазифа ўрганилган мазкур тадқиқот глобал меҳнат бозорига AI'нинг реал таъсирини аниқлаш бўйича энг батафсил таҳлил ҳисобланади.

 

Касблар ўзгаради, аммо тўлиқ йўқолмайди

Тадқиқот муаллифларидан бири, ХМТ катта илмий ходими Павел Гмирекнинг таъкидлашича, бу технологияларнинг асосий таъсири одамларни компьютерлар билан тўлиқ алмаштириш эмас, балки иш вазифаларининг таркибий ўзгариши бўлади.

 

“Биз AI'нинг реал иш жойларига таъсирини баҳолаш учун назарияни амалиёт билан уйғунлаштирдик. Бу методика мамлакатларга хавфларни аниқлаш ва самарали стратегиялар ишлаб чиқишда ёрдам беради”, — деди Гмирек.

 

Қайси соҳалар энг кўп таъсирда қолади?

AI энг кўп офис ишларига таъсир қилади — матн, маълумот, таҳлил ва ҳужжат юритиш каби вазифалар автоматлаштирилишга мос тушади. Шунингдек, молия, дастурий таъминот, оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ касблар ҳам хавф остида.

 

Ривожланган давлатларда бу рақам 34 фоизга етади. Айниқса, аёллар банд бўлган касблар юқори хавф остида. Масалан, ривожланган мамлакатларда аёлларнинг 9,6 фоизи ишлайдиган соҳалар автоматлаштирилиш эҳтимоли юқори бўлганлар сирасига киради. Бу кўрсаткич эркаклар орасида атиги 3,5 фоизни ташкил қилади.

 

Келажакдаги ўзгаришларга қандай тайёрланиш керак?

НАСК эксперти Марек Трошинский “Янги индекс қаерда AI таъсири кучли бўлишини кўрсатиб беради, бу эса ҳукуматлар ва иш берувчиларга мослашиш чора-тадбирларини кўришга ёрдам беради”, дея изоҳ берди.

 

Ҳисоботда ҳукуматлар, касаба уюшмалари ва компаниялар инклюзив стратегиялар ишлаб чиқиб, ишчиларнинг малакасини ошириш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва меҳнат сифатини яхшилаш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланган.

 

Бу ҳисобот ХМТ ва НАСК томонидан генератив AI бўйича эълон қилинадиган таҳлилларнинг биринчиси бўлиб, кейинги нашрларда алоҳида мамлакатлар кесимида таъсирлар ва тавсиялар ёритилади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Келажакда ишсиз қоламизми? | Zamon.uz