Ўзбекистонда эгизак чақалоқлар туғилиши сони ортмоқда
2025 йилнинг дастлабки чорагида 6 мингдан ортиқ эгизак чақалоқ туғилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон бўйлаб жами 266 478 нафар тирик туғилиш ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Янги туғилган чақалоқлар қуйидагича тақсимланган:
- 260 119 нафар – ёлғиз (1 нафар) туғилганлар;
- 6 179 ҳолат – эгизаклар (2 нафар);
- 180 ҳолат – уч ёки ундан ортиқ болалар туғилган.
Ушбу рақамлар Ўзбекистонда кўп ҳомилали ҳомиладорлик ҳолатлари кўпаяётганини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бунга ирсий омиллар, оналарнинг овқатланиш ва соғлиқ ҳолатидаги ўзгаришлар, шунингдек, айрим ҳолларда сунъий уруғлантириш усулларининг қўлланилиши сабаб бўлмоқда.







