Урганчда Марказий банк биносида ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бугун, 22 май куни соат 17:16 да Урганч шаҳрининг “Тинчлик” кўчасида жойлашган Ўзбекистон Марказий банкининг ҳудудий биноси том қисмида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ёнғин тахминан 80 квадрат метр майдонни қамраб олган. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 17:20 да етиб борган ва 17:38 да ёнғин қуршаб олинган. Соат 18:18 да эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.








