Францияда нақд пул муомаласи бекор қилиниши мумкин
Бу нақд пул орқали амалга ошириладиган жиноятларни олдини олади.

Франция адлия вазири Жералд Дарманен мамлакатда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш мақсадида нақд пул муомаласини тўлиқ бекор қилишга чақирди.
Вазирнинг фикрича, гиёҳвандлик савдоси асосан нақд пул орқали амалга оширилаётгани сабабли, бу муомалани йўқ қилиш жиноятчиликка қарши самарали чорага айланиши мумкин.
Ушбу таклиф Францияда нақд пулдан фойдаланиш ва молиявий назорат масалалари бўйича жамоатчилик муҳокамаларини кучайтирди.







