Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни тақдим этади
Премьера ёз охирига режалаштирилган.

Netflix “Тамерлан: Сўнгги забт этувчининг юксалиши” номли тарихий фильм суратга олиш ишларини якунлади. Фильм Амир Темурнинг ҳокимиятга келиши ва тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади.
Суратга олиш ишлари 2022 йил охиридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистонда олиб борилган. Лойиҳа муаллифларига кўра, айнан Темур яшаган ва жанг қилган ҳудудларда суратга олиш фильмга алоҳида руҳ бағишлаган.
Фильмнинг премьераси 2025 йил ёз охирига режалаштирилган. Бу лойиҳа орқали Netflix Марказий Осиё тарихига эътибор қаратмоқда.







