Ўзбекистон

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди

 

11 апрель куни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги металлом қабул қилиш шохобчасида снаряд портлаши оқибатида 31 ёшли ишчи ҳалок бўлди. Портлаш йиғилган темирлар туширилаётган вақтда содир бўлган.

 

Вафот этган O.B. икки фарзанднинг отаси бўлиб, оила боқувчиси бўлган. Интернетда тарқалган видеода унинг онаси ҳодиса учун масъулларга қатъий жазо берилишини сўради.

 

Манбага кўра, портлаган снарядлар Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги ҳарбий хизматчилардан ноқонуний тарзда сотиб олинган. Воқеани ўрганиш чоғида шохобчадан яна 30 га яқин снаряд топилган.

 

Ҳозирда иш билан ҳарбий прокуратура шуғулланмоқда. Ҳарбий хизматчилар ва металлом йиғувчиларга нисбатан тергов бошланган, айрим шахслар қамоққа олинган.c

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди | Zamon.uz