Lifestyle

Бугун сўнгги қўнғироқ: Йиллар ўтганда... ёхуд Сиз кимсиз?

Сиз ким бўлдингиз? Синфдошлар тарихига бир назар.

Бугун сўнгги қўнғироқ: Йиллар ўтганда... ёхуд Сиз кимсиз?

 

Бу статистика қишлоқ, шаҳар, вилоят, пойтахт, тоғ, чўл, совхоз, колхоз ва овулларда бўлишидан қатъи назар барча мактабларга бирдай амал қилади.

 

Ҳар бир синфда: бир бақалоқ, бир новча, бир калта, бир ниҳоятда шўх, бир одамови болалар бўлади. Шунингдек, болалар футболни зўр ўйновчи, зўр муштлашувчи (биринчи шеф), ўқитувчилардан ҳамиша гап эшитувчи тоифаларга ҳам бўлинишади.

 

Қизларнинг бири ниҳоятда гўзал бўлади ва йигитларнинг 80 фоизи шунга ошиқ бўлишади, қолган 20 фоизи ошиқ бўлганини билдиришмайди. Яна қизлар орасида қўшиқ айтувчиси, рақсни бопловчи, зўр тикувчи ва энг аълочилари бўлади. Одатда энг чиройли энг аълочи ҳам бўлади ва йигитлар ошиқ бўлишлари учун икки сабаб бор.

 

Мактабни битиргандан кейин йиллар ўтиб:

Йигитлардан камида бири албатта Тошкентда яшаётган, 4-5 нафари Россияда юрган, биттаси Америкага етиб борган бўлади. Энг одамови деб ўйланган бола катта тадбиркорга айланади, энг аълочининг одатда иши кўпам юришмайди, футболни зўр ўйнайдигани чойхоналарни гуллатади.

 

Қизларнинг аксарияти турмушга чиқиб болали бўлганига қарамай биттасининг бахти очилмай туради, яна камида иккитаси ажрашишга улгуради ва учрашувларда эрини ёмонлайди.

 

Қизларнинг бири шифокор, камида иккитаси ўқитувчи бўлиб ишлайди. Биттаси чет элга турмушга чиқиб бутунлай узилиб кетади ва яна биттаси худди йигитлардан биридек Тошкентда яшайди.

 

Энг қизиғи, шу синфдаги 80 фоиз йигитларни ошиқ қилган қиз мутлақо бошқа жойга турмушга чиқади. Синфдошлар орасида ҳаётини боғлаган жуфтликлар жуда кам бўлади...

 

Синфдошлар ичида энг бойнинг боласи ҳисоблангани одатда отасининг пулини еб тугатиш арафасида бўлади, камбағалларнинг аксарияти шундай қолади, фақат биттаси, ҳеч ким ундан бундай ютуқларни кутмагани ҳаракат қилиб ўз ўрнини топиб кетади...

 

Ачинарлиси, бу орада кимдир ёш ҳолида бу ҳаётни тарк этишга ҳам улгуради ва синфдошлар уни эслаб юришади.

 

Яна бир абсолют аксиома – йиллар ўтиб учрашилганда кўпчилик келмайди, келганлар ҳам ўзини ноқулай сезади!

 

 

Аброр Зоҳидов

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Бугун сўнгги қўнғироқ: Йиллар ўтганда... ёхуд Сиз кимсиз? | Zamon.uz