Lifestyle

Telegram энг кўп қайси давлатларда машҳур?

Бу борада 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи иштирокида тадқиқот ўтказилди.

Telegram энг кўп қайси давлатларда машҳур?

Буюк Британиянинг SOAX компанияси Telegram фойдаланувчилари бўйича олиб борган сўров натижаларини эълон қилди. Тадқиқотда 50 мингдан ортиқ фойдаланувчи иштирок этган бўлиб, унда мессенжернинг машҳурлиги, энг фаол мамлакатлар ва оммабоп каналлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

 

2023 йил июль ойига келиб, Telegram 800 миллион ойлик фаол фойдаланувчига эга бўлган. Бу бир йил олдинги ҳолатга нисбатан 14,29 фоиз ўсишни билдиради. Фойдаланувчиларнинг 57,5 фоизи эркаклар, 42,4 фоизи эса аёллар. Премиум обуначилар сони эса 5 миллионга етган.

 

Telegramдан энг кўп фойдаланадиган давлат Ҳиндистон бўлиб, у ерда илова 104 миллион марта юклаб олинган. Кейинги ўринларда Россия (34,4 млн), Индонезия (27,2 млн), АҚШ (26,9 млн) ва Миср (14,9 млн) жой олган. Шунингдек, Ветнам, Мексика, Украина, Туркия, Филиппин, Нигерия, Қозоғистон ва Франция ҳам энг фаол фойдаланувчиларга эга давлатлар сафидан ўрин олган.

 

Канал тоифалари бўйича эса, фойдаланувчиларнинг 85 фоизи янгилик каналларини, 62 фоизи кўнгилочар контентни, 58 фоизи эса таълимга оид саҳифаларни кузатади. Сиёсий мавзудаги каналлар 50 фоиз, технология, молия каби соҳага оид контент эса 48 фоиз аудиторияга эга.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Telegram энг кўп қайси давлатларда машҳур? | Zamon.uz