Lifestyle

Юрак хуружи ва инсультни эрта аниқловчи мобил илова яратилди

ECHAS юрак ва мия муаммоларини бир неча дақиқада аниқлайди.

Юрак хуружи ва инсультни эрта аниқловчи мобил илова яратилди

 

Халқаро олимлар гуруҳи томонидан фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган ECHAS номли янги мобил илова ишлаб чиқилди. Бу илова юрак хуружи ёки инсульт аломатларини аниқлаб, фойдаланувчига тезкор тавсиялар беради. Мазкур янгиликни Виржиния Соғлиқни Сақлаш Тизими Университети (UVA Health) эълон қилди.

 

Тиббиётда “олтин соат” деб номланувчи, яъни симптомлар бошланганидан кейинги биринчи 60 дақиқа ҳаётий аҳамиятга эга. Бироқ кўплаб беморлар кечиккан ҳолда ёрдам излашади, бу эса жиддий оқибатларга олиб келади.

 

ECHAS бу муаммони бартараф этишга мўлжалланган. У қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Шифокорлар сўрайдиган асосий саволларни такрорлайди;
  • Оддий бармоқ билан тегиниш тести орқали тананинг бир томонидаги заифликни аниқлайди (бу — инсульт белгисидир);
  • Фойдаланувчининг жавобларига асосланиб хавфни баҳолайди ва ҳаракатни тавсия қилади: тез ёрдам чақириш, ишонч телефонига мурожаат қилиш ёки шифокор билан боғланиш.

 

Клиник синовлар давомида илова 200 дан ортиқ беморда тестдан ўтказилди ва юқори аниқлик билан юрак ва мия қон айланиши муаммоларини аниқлай олди. Айниқса инсульт ва юрак хуружи аломатларига нисбатан сезгирлиги билан ажралиб турди.

 

UVA Health неврологи Др. Жонатан Кроу шундай дейди: “Илова симптомларни бошдан кечириш билан ёрдамга мурожаат қилиш орасидаги вақтни қисқартиради. Бу эса кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин”.

 

Тадқиқотга кўра, инсульт диагностикаси 2 дақиқадан кам вақтни олди, юрак хуружи эса 1 дақиқа ичида аниқланди.

 

Ҳозирча ECHAS кенг жамоатчилик учун очиқ эмас. Уни оммалаштиришдан олдин яна кенгроқ клиник синовлар режалаштирилмоқда.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Юрак хуружи ва инсультни эрта аниқловчи мобил илова яратилди | Zamon.uz