Ўзбекистон

ИИБга ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар қўлга тушди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

ИИБга ишга киритиб қўймоқчи бўлганлар қўлга тушди

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Қолаверса, бу «уддабурон» шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб, оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «уддабурон» адлия ходими воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн. 295 минг сўм олган вақтида ушланди. 

 

Қашқадарё вилоятида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходими Косон туманида яшовчи бир фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали вилоят ИИБга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.