Италия бош вазири 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
Музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Италия бош вазири Гиоргиа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Италия ҳукуматининг расмий сайти хабар берди.
Самарқандда сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Гиоргиа Мелонининг ташрифи Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.







